| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Диёримизга қайта кирмоқчи бўлса, янги омонлик олиши керак бўлади. Ислом диёридаги бирор мусулмон ёки зиммийга омонат қолдирган молининг омонлиги эса ўз кучида қолади. Чунки у Ислом диёрига кириш билан ўзи учун ҳам, моли учун ҳам омонлик олган. Моли диёрларимизда қолиб, дорул-ҳарбга кетгач, ўзи дорул-ҳарбга кетгани учун омонлиги бекор қилиниб, моли дорул-Исломда қолганлиги учун омонлиги ўз кучида қолади. Агар ўлса, бу мол меросхўрига ўтади. Негаки омонлик молга алоқадор ҳақдир. Мол меросхўрга ўтгач, омонлик ҳуқуқи ҳам ўтади. Агар аҳли ҳарб молини ҳам ўзи билан олиб кетган бўлса, ўзининг ҳам, молининг ҳам омонлиги бекор қилинади.
Хулоса шуки, аҳли ҳарбнинг тижорати диёримизга эгасининг омонлигисиз кириши мумкин эмас. Мол эгасининг омонлиги молининг ҳам омонлигидир. Агар аҳли ҳарб ўзи кирмасдан тижоратини келтирмоқчи бўлса, унинг тижоратига омонлик берилиши ҳам, берилмаслиги ҳам мумкин. Негаки гоҳида молнинг омонлиги жоннинг омонлигидан алоҳида бўлади. Агар аҳли ҳарб диёримизга кириб, ўзига омонлик олса, бу омонлик унинг олиб кирган молига ҳам тегишлидир. Олиб кирилмаган молига эса тегишли эмас. Ислом диёридан чиқаётиб, молини қолдирса, молининг омонлиги ўз кучида қолади, ўзининг омонлиги бекор қилинади. Шунга кўра, халифанинг аҳли ҳарбнинг ўзига эмас, молига омонлик бериши ҳам жоиз. Молига омонлик берилган аҳли ҳарб вакили ёки ижарачиси орқали тижоратини юбориши мумкин. Шулардан кўриниб турибдики, юртимизга кириш учун аҳли ҳарбга омонлик қандай зарур бўлса, унинг молига ҳам шундай зарур. Демак, ташқи тижоратнинг Ислом диёрига кириши учун омонлик, яъни давлатдан рухсат бўлиши шарт. Агар унга давлат рухсат берса, уни бошқа фуқароларнинг моллари каби ҳимоя қилиши лозим бўлади. Агар мол омонликсиз, яъни рухсатсиз кирса, давлатнинг уни эгаллаб олишга ҳаққи бор. Тижорат аҳли ҳарб савдогарларнинг мулки бўлганда шундай қилинади. Агар уни исломий давлат фуқароларидан бири бўлган мусулмон ёки зиммий сотиб олиб, юртимизга олиб кирмоқчи бўлса, ҳеч қандай рухсатноманинг ҳожати бўлмайди. Фақат савдо битимининг ҳамма жиҳатлари поёнига етган бўлиши шарт. Ҳозирги кунги тижоратда юз бераётганидек, поёнига етмаган бўлса, савдогар то юкланган товарнинг ҳужжатларини олмагунига қадар харид қилган бўлсаю, лекин қўлга тўлиқ олмаган бўлса, масъул ҳисобланмайди. Шундай бўлгач, у аҳли ҳарбнинг тижорати ҳисобланиб, уни юртга олиб кириш учун омонлик, яъни рухсат олиш лозим бўлади. Агар товар корхонадан чиқиши ёки
132-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|